Сурхондарёда имзо тўплаш жараёни бошланди

17.08.2021, 16:43

Сурхондарёда имзо тўплаш жараёни бошланди

Бугун вилоят сайловолди штаби йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Сайлов кампаниясида энг муҳим жараён сиёсий партиянинг ўз номзодни рўйхатга олиниши учун сайловчиларни имзоларини тўплаш ҳисобланади.

Шу мақсадда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш жараёни ва имзо варақалари тўғри тўлдирилишини таъминлаш масалаларига бағишланган ўқувдан сўнг вилоят сайловолди ишчи гуруҳи олдида вазифалар қўйилди.

Асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O‘zLiDePдан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаш борасида сайловчилар имзосини тўплаш ишларини уюшқоқлик билан ташкил қилиш, имзо варақаларини тўғри тўлдириш,  жамлаш ва уларни ҳудудлар кесимида ажратиб чиқиш масалаларига урғу берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатиладиган бўлажак номзодни қўллаб-қувватлашга қаратилган имзолаш жараёнини O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ходимларининг ўзлари бошлаб беришди.

Бугун улар сайловчи сифатида O`zLiDeP томонидан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаган ҳолда ўз имзоларини қўйишди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши 

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    760
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+