Сариосиёда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида оммавий тадбир ўтказилди

18.08.2021, 14:57

Сариосиёда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида оммавий тадбир ўтказилди

Сариосиё туманида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати -Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда  эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Олий таълим ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов, ЎзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси Алишер Рўзиевлар сўзга чиқиб, истиқлол йилларида, айниқса сўнгги беш йилда халқимиз ҳаёти ва юрт тараққиётини мутлақо янги босқичга олиб чиққан ислоҳотларнининг мазмун-моҳияти, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак!” деган ғояда бутун мазмуни ўз аксини топган кенг кўламли янгиланишлар натижалари ҳақида сўз юритишди. Ушбу жараёнларда мамлакатнинг етакчи сиёсий кучи бўлмиш Тадбирклорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-деомкратик партиясининг ҳам иштироки борлиги таъкидланди.

Тан олиш керак, мустақиллик ҳар бир юртдошимизнинг ҳаётига янгича мазмун олиб кирди. Партиямизнинг бош ғояси бўлган эркинлик ва озод ҳаётни берди. Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимизнинг фаровонлигига хизмат қилмоқда.

Партия салкам ўн саккиз йиллик фаолияти давомида мамлакатимизда ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлиб келмоқда. Шуни алоҳида айтиш керакки, ислоҳотлар самараси учун масъул бўлган ЎзЛиДеП ташкил этилганининг дастлабки йилларида тадбиркорлар, ишбилармон ва фермерлар манфатининг ифодачиси сифатида майдонга чиққан бўлса, мустақилликнинг кейинги беш йилида жамиятимизнинг барча фаол қатламларини фаровонлик ва тараққиёт мақсадларига бирлаштирувчи мустаҳкам сиёсий куч сифатида шаклланди.

Ўтган даврда партиямиз дастуридаги «Ислоҳот ислоҳот учун эмас, инсон манфаатлари учун» тамойили ҳаётга жорий этилди, аҳолининг бандлиги ошди, соғлиқни сақлаш, таълим соҳалари ислоҳ қилинди, аёлларга муносабат, ёшларга эътибор тубдан ўзгарди.

Ўтган йиллар партиямизнинг электорати бўлган тадбиркорлар, фермерлар учун ҳам мисли кўрилмаган ўзгаришлар даври бўлди.

“Давлат ҳам ислоҳотлар ҳам аввало инсонларга хизмат қилиши шарт!” деган хақиқий халқона сиёсат амалда ўз ижросини топди. Муҳими бугун юртимизнинг барча ҳудудлари ва барча соҳалар мана шу ўзгаришлар билан қамраб олинмоқда.

ЎзЛиДеП бугун юртимизда ушбу ислоҳотларнинг муваффақиятли бориши учун масъулиятни ўз зиммасига олган сиёсий кучдир. Партиянинг бутун мақсад истаги шу олижаноб халқимизга хизмат қилиш, юртимизни дунёнинг етакчи давлатлари сафидан ўрин олиши учун харакат қилиш, мана шу йўлда бутун халқимизни “Янги Ўзбекистон: биргаликда юксалиш сари!” ғояси атрофида бирлаштиришдир.

Тадбирда партия фаоллари, депутатлар, халқимиз суйган маданият ва санъат соҳаси вакиллари, таниқли спортчилар, тадбиркор ва фермерлар ҳам иштирок этди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    477
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+