Сурхондарёда имзо варақалари тўлдириш жараёни уюшқоқлик билан ўтмоқда

18.08.2021, 14:59

Сурхондарёда имзо варақалари тўлдириш жараёни уюшқоқлик билан ўтмоқда

Партиядан кўрсатилган номзод Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олиниши учун номзодни қўллаб-қувватлаб жами сайловчиларнинг умумий сонининг камида бир фоизи миқдорида имзо варақалари топширилиши керак. Шу мақсадда ЎзЛиДеП Сурхондарё вилоят кенгаши вакиллари ҳам жойларда имзо варақаларини тўлдириш жараёнларини бошлаб юборишди.

Партия вакиллари бу гал Сариосиё ҳамда Узун туманларида бўлишиб, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O‘zLiDePдан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаш борасида сайловчилар имзосини тўплаш ишларини уюшқоқлик билан ташкил қилишди. Имзо варақаларини тўлдириш жараёнида албатта, ҳар йилгидан фарқли ўлароқ, бу йил карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда ўтказилаяпти.

Сайловчиларнинг имзоларини олувчи партия вакили ҳам ковидга қарши эмланган бўлиб, тиббий қўлқоп ҳамда ниқоб таққан ҳолда варақаларни сайловчиларга тақдим этмоқда. Асосан, турли ташкилот ходимлари ҳамда тадбиркорлар сайловчи сифатида ўзи маъқул кўрган номзодни қўллаб-қувватлаб, варақаларга имзо қўйиб беришди.

Етарли имзо варақалари тўпланганидан сўнг, улар жамланиб, ҳудудлар кесимида ажратиб чиқилади ва 12 сентябргача партиянинг ваколатли вакили томонидан Маркази сайлов комиссиясига тақдим этилади.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    432
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+