30 йиллик байрам шукуҳи Каттақўрғон шаҳрида

24.08.2021, 15:46

30 йиллик байрам шукуҳи Каттақўрғон шаҳрида

Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллигида босиб ўтган ривожланиш йўлимизни сарҳисоб қилиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланиш жараёнларини чуқур таҳлил қилиш орқали олдимизда турган устувор вазифа Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври учун пойдевор яратишга қаратилган саъй-ҳаракатларимизни янада кучайтиришда ғоят муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида мустақиллик билан боғлиқ тарғибот тадбирларини ўтказиб келмоқда.

Тадбирда сўнгги беш йил давомида амалга оширилган ислоҳотлар, қонунчиликдаги қатор янгиликлар тўғрисида сўз юритилди.

Кўтаринки кайфиятда бошланган оммавий тадбирда вилоятдаги таниқли санъаткор Р.Тўхтаев ва шаҳар маданият бўлими хонандалари ўз чиқишлари билан иштирок этди.

Шунингдек, тадбирда спорт усталари, илм-фан намоёндалари ва ёшлар ўз чиқишлари билан барчани давлат мустақиллигининг  30 йиллик байрами билан табрикладилар.

Насиба Мўминова

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    529
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+