“Urgut sanoat servis” корхонасида ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган мулоқот ташкил этилди

31.08.2021, 11:02

“Urgut sanoat servis” корхонасида ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган мулоқот ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан O’zLiDeP Самарқан вилоят Кенгаши томонидан Ургут туманида ўз бренди остида эркаклар кўйлаклари ишлаб чиқараётган “Urgut sanoat servis” корхонасида тумандаги Ёшлар дафтарига рўйхатда туриб эндигина тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшлар, партия фаоллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда сўз олган партия вакиллари энг улуғ, энг азиз байрам мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан йиғилганларни мазкур корхона ишчи-ходимларини табриклаб ўтишди.

Қайд этиш лозимки, бугунги кунда Туркия ва Хитойдан келтирилган ускуналар ёрдамида йилига 600 минг дона эркаклар кўйлаги ишлаб чиқарилмоқда. Ўтган йил корхона 10 миллиард 200 милион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, 100 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинган.

Ёшларга оид давлат сиёсати – давлат томонидан амалга ошириладиган ҳамда ёшларни ижтимоий жиҳатдан шакллантириш ва уларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтириш учун шарт-шароитлар яратилишини назарда тутадиган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар тизимини амалга ошириб келмоқда. Шундай чора-тадбирлардан бири бу ишсиз ёшлар учун ишлаб чиқилган "Ёшлар дафтари"дир. 

Тадбирда ўттиз нафардан зиёд ёшлар ва аёллар дафтарида рўйхатда туриб ўз фаолиятларини бошламоқчи бўлган Булунғурлик ва Ургутлик ёшларга корхона раҳбари Мажидхон Исломов ўқув машғулоти ўтиб, тадбиркорлик сирларини ўргатмоқда.

- Мен тикувчилик сир асрорларини ўрганяпман, Мажидхон Исломов кўмаги ёрдамида “Urgut sanoat servis” корхонасининг Булунғурдаги филалини очишни режа қилиб  Мустақиллигимизнинг юблей  тўйига 30 та янги иш ўрни яратишни олдимга мақсад қилганман, - дейди Булунғурлик тикувчи  Феруза Суярова.

Тадбир якунида фаол ёшларга партиянинг эсталик совғалари топширилди.

Насиба Мўминова,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    801
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+