O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи назоратида Мингбулоқда 200 та янги иш ўрни яратилади

16.02.2018, 14:56

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи назоратида Мингбулоқда 200 та янги иш ўрни яратилади

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технолгияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат Дастурининг қабул қилиниши, аввало юртимизда фаол тадбиркорликни ривожлантириш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий қилиш, тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, улар фаолиятига ноқонуний аралашишларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштириш борасидаги устувор вазифаларни белгилаб берди.

O‘zLiDeP Мингбулоқ туман Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган  “Қулай ишбилармонлик муҳити – мамлакат тараққиётининг муҳим омили” мавзусидаги давра суҳбатида шу ҳақида сўз борди. Тадбирда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида рақобатбардош, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини тобора кенгайиб бораётгани, янги иш ўринлари яратилиб, аҳоли бандлигини таъминлашга эришилаётгани таъкидланди.

Тадбирда партия Мингбулоқ туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан 2018 йилда тумандаги кичик бизнес субъектларининг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги 13 лойиҳани амалга оширилишига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш ва натижада 200 та янги иш ўринларини яратиш юзасидан чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Иброҳим САТТАРОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1375
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+