Аёллар саломатлиги жамият – пойдевори

19.02.2018, 17:41

Аёллар саломатлиги жамият – пойдевори

O‘zLiDeP Хазорасп туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Соғлом она ва бола – фаровон ва кучли жамият таянчи” мавзусида туманидаги 38 сонли оилавий поликлиникада йиғилиш бўлиб ўтди. Учрашувда ёшлар, партиянинг фаол хотин-қизлари иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – мамлакатимизда она ва бола соламатлигини муҳофаза қилиш, оилада соғлом муҳитни шакллантириш, эрта никоҳ қуришни олдини олиш, ҳар хил юқумли касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва салбий оқибатларини олдини олишда ҳамда хотин-қизларни тиббий билимларини оширишдан иборат.

– Мамлакатимизда барча соҳалар сингари соғлиқни сақлаш соҳасига ҳам катта эътибор қаратилмоқда, – дейди Хазорасп туманидаги 38 сонли оилавий поликлиника мудири, O‘zLiDeP фаоли Муяссар Раҳимова. – Она ва бола саломатлигини таъминлаш, фарзанд кўриш ёшидаги қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш, ҳомиладор аёлларнинг ирсий ва туғма касалликларини аниқлашда “Она ва бола скрининг” дастури ҳаётга татбиқ этилиши кераклиги алоҳида таъкидланди.

Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган амалий ишлар натижасида сўнги йилларда 6-15 ёшдаги болалар орасида ўткир юқумли касалликлар 38,1, пневмония билан оғриган болалар 36,7, бронхит билан касалланиш 30,8 фоизга камайди. 

Тадбир якунида 45 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтишди.

Мушарраф РАХИМОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1835
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+