Навбатдаги сиёсий ўқув ўтказилди

22.10.2021, 16:11

Навбатдаги сиёсий ўқув ўтказилди

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси, депутат Хуршидахон Халилова Конфуцийнинг бир фикрини кўп таъкидлайди: “Агар сен халқингни бир йил боқмоқчи бўлсанг, буғдой эк. Ўн йил боқмоқчи бўлсанг, дарахт эк. Агар сен асрлар давомида боқмоқчи бўлсанг, билим, илм эк!”

Шу маънода бугун берилган сиёсий билим эртага келажакка қўйилажак тамал тошига, асрларга татигулик фаровон ҳаётга хизмат қилишини чуқур ҳис қилган партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова ташаббуси билан ўзида кенгайтирилган йиғилиш ва ўқув семинарини ифода этган давра суҳбати ташкил этилди.

Юрт келажагини белгиловчи муҳим сиёсий кунга саноқли кунлар қолди. Партия етакчиси зиммасидаги масъулият янада ортди. Буни теран ҳис қилган Х.Халилованинг вилоятда сараланган кузатувчи ва ваколатли вакилларни жамлагани, улар учун яна бир бор сиёсий тушунчалари ортишига хизмат қилувчи ўқув машғулоти ўтказгани бежиз эмас. Партия шаҳар, туманларда рўйхатга олинган бу масъуллар ҳам яна бир бор ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар. Сиёсий таълим маркази раҳбари Неъматилло Юсупов томонидан тарқатилган кузатуви ва ваколатли вакиллар вазифалари, бурчлари акс этган рисола, айниқса, иштирокчиларга қулайлик бўлди.

Якунда партия вилоят Кенгаши лидери Х.Халилова сайловда сафдошларга ва масъулларга куч-қувват тилади. “Мен сизлардек фидойи ходимлар билан бир сафда эканимдан мамнунман ва ҳар бирингизнинг меҳнатингизни қадрлайман!” деди раҳбар фикрлари сўнггида.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    385
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+