O‘zLiDePнинг бепул тиббий кўриклари – соғлом авлодни тарбиялашда муҳим омил

20.02.2018, 17:54

O‘zLiDePнинг бепул тиббий кўриклари – соғлом авлодни тарбиялашда муҳим омил

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташаббуси билан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси  доирасида жойларда ўтказиб келинаётган тадбирлар оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, жамиятда юксак маънавий соғлом  муҳитни қарор топтиришда муҳим омил бўлмоқда. Бу борада партия томонидан олиб борилаётган амалий ишлар эътиборга моликдир.

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан Фарғона шаҳри Шароф Рашидов маҳалласида ташкил этилган тиббик кўрикда ўндан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакиллари бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб,  беморлар учун зарур бўлган дори-дармон воситалари тарқатилди.

– Бепул тиббий кўриклар Фарғона шаҳар 5-сонли оилавий поликлиника бошланғич партия ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилди, – дейди Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Матлуба Маҳаммедова. – Бундан кўзланган асосий мақсад аҳоли билин янада яқинроқ бўлиш, уларни муаммоларини ўрганиш, айниқса, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш орқали соғлом авлодни тарбиялашдан иборат.

Тадбирда хотин-қизларни қизиқтирган саволларга малакали мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.

 O‘zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1488
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+