Кластер тизимининг афзалликлари тарғиб қилинди
24.11.2021, 17:43
O‘zLiDeP Пастдарғом туман Кенгаши ҳамда Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти Пастдарғом туман филиали ҳамкорлигида Кластер тизимининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш ва ушбу тизим жорий этилишининг афзалликларини тарғиб қилишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қишлоқ хўжалигида кластерлар фаолиятини янада ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишида берилган вазифалар, кластерлар фаолиятини ҳуқуқий кафолатларини янада кучайтириш, қишлоқ хўжалиги ва агросаноатда самарадорликни ошириш учун кластерларга имкониятларни кенгайтириш кераклиги борасида иштирокчиларга тушунтириш ишлари олиб борилди.
“Кластер – изланиш, инновация, дегани. Агар кластерлар эртанги кунни тасаввур қилиб ишласа, қўшимча қийматли маҳсулотларни бозорга олиб чиқиб, рақобатбардош бўлиши мумкин. Дунё тажрибасини ўрганиб, маҳсулотни кўпайтириб, таннархни камайтириш керак”, - дейди “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти Пастдарғом туман филиали бошлиғи халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Отабек Эшқулов.
Йиғилиш давомида ўз фикр мулоҳазаларини билдирган иштирокчилар кластер тизимини жорий этилишининг афзалликлари борасида аниқ тушунчага эга бўлишди.
Акбар Бобоев,
O‘zLiDeP Пастдарғом туман Кенгаши раисининг
биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Она тилим ўлмайди
18.10.2023, 17:36
-
Янги таҳрирдаги Конституция ўқитилмоқда, ўрганилмоқда
05.09.2023, 16:35
-
Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
16.08.2023, 09:45
-
Референдумда O`zLiDePдан иштирок этадиган кузатувчилар учун ўқув-семинар ўтказилмоқда
18.04.2023, 17:27
-
Депутатлар фаолиятини жонлантиришга қаратилган амалий семинар ўтказилди
27.01.2023, 18:10
Фикрингизни қолдиринг