Инсон ҳуқуқларини таъминлаш — бош мақсадимиз

07.12.2021, 18:31

Инсон ҳуқуқларини таъминлаш — бош мақсадимиз

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан  Сирдарё архитектура ва қурилиш техникумида “Конституция – бахтимиз қомуси, тараққиётимиз пойдевори” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Бош Қомусимиз инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамият ҳаётининг барча соҳаларини изчил либераллаштириш ва модернизация қилиш, таълим, фан, маданият ҳамда маънавият ривожида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганлиги таъкидланди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда «Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» деган асосий тамойилга таянган ҳолда одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш тамойили асосида халқ билан мулоқотнинг янгича тизими жорий этилди.

Тадбирда ёшларнинг онги ва қалбида Конституциямизга ҳурмат, Ватан тақдирига дахлдорлик, масъулият ҳиссини янада кучайтириш масалалари хусусида ўзаро фикр алмашилди. Ана шу ғояларни ёшларимизга сингдириш баробарида уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳар биримизнинг бурчимиз бўлмоғи лозимлиги алоҳида қайд этилди.

Давра суҳбати якунида Сирдарё архитектура ва қурилиш техникуми директори Исломбек Байдавлатов партия сафига қабул қилиниб, тантанали равишда партия аъзолик гувоҳномаси топширилди.

O'zLiDeP Сирдарё вилояти кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    666
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+