Халқимизнинг мангу қўшиғи — мустақиллигимиз ва миллий ғуруримиз тимсоли

10.12.2021, 18:06

Халқимизнинг мангу қўшиғи — мустақиллигимиз ва миллий ғуруримиз тимсоли

10 декабрь – истиқлол ва миллий ғуруримиз тимсоли бўлган Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси қабул қилинган кун!

Бундан роппа-роса 29 йил муқаддам қабул қилинган давлат мадҳияси гербимиз, байроғимиз каби эркимиз, бахтимиз, ғуруримиз, порлоқ истиқболимиз, ўзлигимиз тимсоли, мустақиллик ва бирдамлигимиз рамзидир. Ушбу жонажон Ватанимизнинг бирдамлик қўшиғида халқимизнинг азалий ва абадий хоҳиш-иродаси, теран тафаккури, йиллар давомида истиқлол ва истиқбол йўлида, ғанимларга қарши курашларда сўнмаган ор-номуси, ўз бошини ва қадди-қоматини баланд кўтариб юриш учун таянч ва суянч манбаи бўлмиш буюк ва муқаддас мустақил Ватан барпо этиш ғояси акс этган. Ватан тарихи, халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, беғубор интилишларимиз акс этгани боис ҳам барчамиз мадҳиямиз янгараганда ундан куч-қудрат оламиз. Уни тинглаганда ҳам, куйлаганда ҳам қалбларимизда Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғулари янада жўш уради, шу юртнинг фарзанди эканимиздан ифтихор туямиз.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси мустақилликка бўлган садоқатни тарғиб қилади. Унинг матни фуқароларимизни Янги Ўзбекистонни қуриш йўлида матонат ва жасоратга, фидойилик ва ташаббускорликка ундайди. Мадҳиямиз байрамлар, сиёсий тадбирлар, спорт анжуманлари, расмий давлат қабуллари ва кузатиш маросимлари ҳамда қонун билан белгиланган бошқа ҳолларда ижро этилиб, давлат суверенитетига ҳурматни расмий мусиқа ҳамда матн билан ифодалайди.

Халқимизнинг мангу қўшиғи — мадҳиямиз доимо бизларни Ватанимиздан ғурурланишга, уни севишга, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлашга чорлайди.

Ўзбекистоннинг ҳар тонги юртимизнинг куч-қудрати, халқимизнинг ақл-заковати, аждодларимизнинг шон-шуҳрати ва авлодларимизнинг ёруғ келажагини шарафловчи ана шу тарона билан бошланаверсин... Мадҳиямиз Янги Ўзбекистоннинг куч-қудрати, салоҳияти, обрў-эътиборини тараннум этаверсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Насимжон Алимов,

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

Сиёсий таълим маркази раҳбари.

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    522
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+