Бандихонлик ишсиз фуқароларга иссиқхона фаолияти бўйича мастер класс ташкил қилинди

13.12.2021, 11:55

Бандихонлик ишсиз фуқароларга иссиқхона фаолияти бўйича мастер класс ташкил қилинди

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабат билан O'zLiDeP Бандихон туман Кенгаши вакиллари ва партия фаоли тадбиркор Б.Ўроқов билан биргаликда мастер класс ўтказди.

Айтиш керакки, туманнинг "Бектепа" маҳалласида иссиқона хўжалиги ривожланган. Маҳалла аҳолиси томорқасидан унумли фойдаланиб, яхши даромад олмоқда. Улар орасида тадбиркор Б.Ўроқов ҳам бор. У ўзининг иссиқхонасида етиштираётган сабзавотдан йилига 40 миллион сўмгача даромад олиб, кам-кўстини тўлдираётгани бор гап.

Мастер-класда тадбиркор булғор қалампирини иссиқхонада қандай етиштириш бўйича тавсиялар бериб ўтди. Шунингдек, шу куннинг ўзида 4 минг дона булғор қалампирини экиш акциясини ҳам ўтказди.

Бундай тадбирлар уйда ишсиз ўтирган одамлар учун фойдали бўлиши шубҳасиз. Чунки, инсон эшитганига эмас, кўрганига ишонгани каби ўз томорқасидан унумли фойдаланиш ва иссиқхона қуриб, даромад олиш мумкинлигига ишонади. Шунга қараб ҳаракат ҳам қилади.

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    582
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+