Интилишлар - орзуга қанот беради

15.12.2021, 15:21

Интилишлар - орзуга қанот беради

O`zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Хусан Жабборов ва Ховос туман партия фаоллари ёш фермер Темурбек Раззоқов билан учрашди. Партия вакиллари ушбу фермер хўжаликнинг фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Темурбек 2015 йилда “Раззоков Темур” кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил қилди. 60 гектар экин майдони имкониятлар майдонига айланди. Фермер хўжалигида 50 бош чорва, 500 бош товуқ, 25 бош новос, 6 бош йилқичилик билан шуғулланиш йўлга қўйилди.

Замон талаби-аслида инсонларнинг эҳтиёжидан пайдо бўлади. Темурбек қурилиш моллари (пенаблок) ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (гранула)ни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Албатта иш жараёни бир-икки кишининг ишимас. Бугун “Раззоков Темурбек” фермер хўжалигида 15 та иш ўрни банд қилинган.

2019 йилда Халқ депутатлари Ховос туман Кенгаши депутати этиб сайланган ёш фермер Темурбек Раззоқовнинг келажакда режалари катта. У 2021 йилнинг 3-чорагидан фаолият турини янада кенгайтириб савдо дўконларини ташкил қилиш, гўшт маҳсулотларини тўғридан тўғри бозорга олиб чиқишни режалаштирган.

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Хусан Жабборов ва Ховос туман Кенгаши фаоллари Темур Раззоковни “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” билан қутлаб, партиянинг ташаккурномасини топширди.

Темурбек Раззоковнинг ота-онасига ҳавас қилса арзийди. Фарзанд тарбияси йилларнинг туҳфаси. Ҳар бир ота-она боласининг уддали, тарбияли, меҳрибон, оилапарвар бўлишини хоҳлайди. Бу борада Алиқул Хожиота ва Шарофат Хожионанинг бахти чопган. Қизларини меҳр билан сийлайдиган ака-укалар, оиласини обод қилиб, элнинг корига ярайдиган йигит бўлишди ўғиллари. Неваралардан ҳам шул умид-отасидан ўзадиган йигитлар бўлишсин. Темурбекка ҳавасингиз келдими? Келгани рост, аммо ҳаваснинг ўзи камлик қилади. Интилишлар-орзуга қанот беради.

Баҳринисо НОРЖИГИТОВА,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    217
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+