Партиянинг вилоят, туман, шаҳар кенгашлари қошида Фахрийлар Кенгаши тузилмоқда

15.12.2021, 15:22

Партиянинг вилоят, туман, шаҳар кенгашлари қошида Фахрийлар Кенгаши тузилмоқда

O'zLiDeP Сирдарё вилоятининг туман ва шаҳар Кенгашларида Фахрийлар Кенгашини тузишга бағишланган йиғилишлар ўтказилмоқда.

O'zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Лола Кенжаева партия фаоллари эътиборига Фахрийлар Кенгашини тузиш ва унинг раҳбарини сайлаш масаласини қўяр экан, Кенгашнинг мақсад ва вазифалари ҳақида гапирди.

Гулистон шаҳар Кенгашида 7000 нафар аъзо бўлса, унинг 3000 нафарини фахрийлар ташкил этади. Улар билан биргаликда ишлаш, кўрсатмаларини олиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда нуронийларимизнинг хизматлари беқиёс. Йиғилишда эътироф этилган номзодлар орасидан Абдужаббор Жўраев партия фаоллари ва депутатларга маъқул келди.

Абдужаббор Жўраев асли қишлоқ хўжалиги соҳаси ходими. Аграр соҳага ихтисослашган вилоятимизда пахтачилик  ва деҳқончиликнинг турли босқичларида меҳнат қилган. А. Жўраев тажрибасини ўргатишдан қизғонмайди.

- Бугунги кунда қишлоғимизнинг 150 нафар фуқароларини бандлигини таъминладим. 2000 йилдан буён юртимизда амалга оширилаётган ҳамма ислоҳотларни кузатиб, бевосита иштирокчиси бўлиб келаяпман. Фахрийлар Кенгаши раиси этиб сайлашганидан хурсандман, Кенгашнинг фаолияти билан танишиб, айни менбоп иш экан, деб ўйладим. Жамиятимиздаги ҳурмат ва эътиборга эга нуронийларнинг ёшлар тарбияси билан боғлиқ катта ҳаёт тажрибасидан самарали фойдаланиш ва татбиқ этишга кўмаклашиш ниятидаман, - дейди партиямиз фахрийси.

Фахрийлар Кенгашини тузишга бағишланган йиғилишлар Янгиер, Ширин шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди ва раислар сайланди.

  O'zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    256
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+