Депутат ёрдамчилари ўқитиляпти

16.12.2021, 15:38

Депутат ёрдамчилари ўқитиляпти

Хабарингиз бор, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг ёрдамчиси лавозими жорий этилди.

Унга кўра, O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг партия билан алоқасини сақлаб туриш ҳамда сайлов округидаги фаолиятини самарали ташкил этиш учун ҳар бир депутатга бир нафардан жами 53 нафар ёрдамчи суҳбат асосида танлаб  олинди.

Таъкидлаш керакки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси айнан шу ноиб сайланган ҳудудларда бевосита аҳоли билан мулоқотда бўлади. Бундай қарорга келиниш сабаби, депутатларнинг ҳар доим ҳам ўзи сайланган округларда мунтазам бўлиш имконияти йўқлиги билан боғлиқ. Яъни фуқаролар керакли пайтда уларга мурожаат қилиб, ўзларини ўйлантираётган турли муаммоларни ижобий ҳал этишлари мушкул эди. Энди эса бу ноқулайлик деярли бартараф этилишига ишонч бор.

Депутат ёрдамчиси фуқаролар мурожаатлари билан, шунингдек бизнес тузилмалар, тадбиркорлик субъектлари, турли корхона ва ташкилотлар билан самарали ишлаш механизмини йўлга қўйишда асосий воситачи бўлиб хизмат қилади. Бунинг учун эса танланган номзод ўз вазифаларидан ташқари, фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши, ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириши, расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, депутат томонидан берилган топшириқларни вақтида бажара олиш каби имкониятларга эга бўлиши талаб этилади.

Айни пайтда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув семинар эса депутат ёрдамчилар учун айни шу жиҳатларни ўрганишга кўмаклашмоқда. Уч кун давом этадиган ўқувларда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида уларнинг фаол иштироки, Президентимизнинг қарор ва фармонлари ҳамда барча жабҳаларда белгиланган долзарб мақсад-вазифалар ижросини таъминлашда O`zLiDePнинг ўрнига оид билим-малакалар таҳлил этилади, маҳорат дарслари ташкил этилади.

Ўқув-семинар давомида депутатнинг партия, унинг тегишли сайлов округидаги ҳудудий бўлими ҳамда сайловчилар билан самарали алоқа ўрнатишига кўмаклашиш, сайлов округида жисмоний ва юридик шахслардан депутат номига келиб тушган мурожаатларни рўйхатга олиш, шунингдек депутатнинг сайловчилар билан учрашувлари ҳамда бошқа тадбирларни ташкил этишга кўмаклашиш, сайлов округи ҳудудида депутатнинг ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ ишларни ташкил этиш бўйича маҳорат дарслари ташкил қилинмоқда.

O`zLiDeP матбуот хизмати

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    487
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Mallayev Avazbek2021-12-21 12:10:01

Deputat yordamchisi lavozimiga nomzodlar qay tartibda saralab olindi.Suxbat asosida deb o‘tildi,Bu borada ham shaffoflikni yo‘lga qo‘yilsa yaxshi bo‘lardi.Ushbu amalyot davlat ishlarida Qarindosh uruqchilik munosabatlarining nisbatan kamayishiga olib keladi degan umitdaman.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+