Стратегик тармоқ бўлган қишлоқ хўжалиги самарадорлигини тубдан оширамиз

17.12.2021, 15:33

Стратегик тармоқ бўлган қишлоқ хўжалиги самарадорлигини тубдан оширамиз

O’zLiDeP вакиллари Қибрай туманидаги “Ҳаракат агро сервис” фермер хўжалиги раҳбари ва ишчи-ходимлари билан учрашув ташкил қилди.

O’zLiDePнинг фаол аъзоси, фермер хўжалиги раҳбари Бахром Рисқулов бошчилигида ўтган учрашувда сўнгги йилларда мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган етти йўналишдан иборат Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида қишлоқ хўжалиги самарадорлигини тубдан ошириш ва уни диверсификация қилиш ғоят муҳим аҳамиятга эга, деб белгилангани эътироф этилди.

Шунингдек, янги тараққиёт ситратегиясига кўра, қишлоқ жойларда яшаётган аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш ислоҳотларимизнинг асосий йўналишини ташкил этиши, шу мақсадда фермер ва деҳқонлар даромадини 2 баробар кўпайтириш учун зарур шароитларни яратилиши, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсиш суръатини камида 5 фоизга етказилиши ҳам қайд этилди.

Партия вакиллари ва депутатлар мулоқот давомида фермер хўжалиги фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Бутун дунёдаги коронавирус пандемияси ва унинг оқибатларига қарамасдан, ўзининг ҳалол меҳнати билан халқимиз дастурхонига ноз-неъматлар етиштириб бераётган заҳматкаш деҳқон ва фермерлар партиянинг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    557
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+