Соғлом турмуш тарзи - фаровон ҳаёт асоси

23.12.2021, 15:18

Соғлом турмуш тарзи - фаровон ҳаёт асоси

O'zLiDeP Сайҳунобод туман Кенгаши аппарат раҳбари Абдужаббор Эрназаров ташаббуси билан партия ҳамкорлигида “Соғлом турмуш тарзи-фаровон ҳаёт асоси” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди.

Дастлаб эркаклар аёллар ўртасида найза улоқтириш (дарте) бўйича кучлар синалди. Иккала томондан ғолибларни аниқлаш қийин бўлмади. Абдувоҳид Якубов, Фахриддин Султонов, Дилором Ўсарова, Муҳайё Абдуллаевалар фахрли ўринларни эгаллашди. Болаликни эслатувчи “қараб теп” (ланка)  мусобақасида Мирсаид Раҳматтуллаев, Раҳмон Рахимовлар йигитлар шаънини ҳимоя қилган бўлса, ягона рақиб Ирода Абдуллаева уларга бас келганини ишқибозлар олқишлашди.

Стол тенниси эпчиллик, ҳозиржавобликни талаб қилиши бу турнинг ҳаддисини олганларга маълум. Стол теннисида Нурилла Ачилов, Хусниддин Ачилов, Жамшид Қўзибоев, аёллардан Шалола Отахонова, Нилуфар Достонова, Юлдуз Абдуҳамидоваларнинг кучлари тенг келиб ғолиблик нашидаси насиб этди.

Шашка тахтасида дона сурган Мусурмон Дхўжаев, Бойзоқ Пирматов, Шаҳноза Жумуқова, Зоҳида Малераеваларга фаҳрли ўрин соврини топширилди.

Арқон тортишда гуруҳларнинг ҳамжиҳатлиги яққол намоён бўлди. Эркаклар гуруҳида Ҳақназар Қурбонов, аёллар жамоасида Муборак Ниязалиеваларнинг қўли баланд келди.

Мусобақанинг якунида ЎзЛиДеП вилоят Кенгашининг совғалари топширилди.

    O'zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    836
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+