Бухорода партия ходимларининг сиёсий билимини оширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди
26.02.2018, 20:43
O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши сиёсий таълим маркази томонидан Жондор тумани ахборот-ресурс марказида “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастуридан келиб чиқувчи O'zLiDeP олдида турган долзарб вазифалар” мавзуида ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинарда барча сиёсий партиялар қатори O'zLiDeP ҳам Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишларда фаол иштирок этиши, ўз электорати билан янада яқинлашиши, аъзолар сонини ошириш имкониятларидан самарали фойдаланиши лозимлиги таъкидланди.
– Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда ҳар биримизнинг иштирокимиз жуда муҳим, – дейди O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ҳузуридаги сиёсий таълим маркази раҳбари З.Аслонова. – Шу боис айни чоғда партиямиз томонидан янгича фикрлайдиган, ҳар жиҳатдан етук, ташаббускор, эл-юрт келажагига бефарқ бўлмаган ходимларни тарбиялашга, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Чунки янгича фикрламай янги жамият қуришда фаол иштирок этиш мумкин эмас.
Ўқув-семинарда амалий машғулотларда йўл қўйилган камчиликлар ҳусусида фикр алмашиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.
O'zLiDeP Бухоро вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Она тилим ўлмайди
18.10.2023, 17:36
-
Янги таҳрирдаги Конституция ўқитилмоқда, ўрганилмоқда
05.09.2023, 16:35
-
Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
16.08.2023, 09:45
-
Референдумда O`zLiDePдан иштирок этадиган кузатувчилар учун ўқув-семинар ўтказилмоқда
18.04.2023, 17:27
-
Депутатлар фаолиятини жонлантиришга қаратилган амалий семинар ўтказилди
27.01.2023, 18:10
Фикрингизни қолдиринг