O’zLiDeP “Аёллар қаноти” булоқбошилик чеварчига маҳсулотларни сотиш учун дўкон ажратиб берди

08.02.2022, 14:37

O’zLiDeP “Аёллар қаноти” булоқбошилик чеварчига маҳсулотларни сотиш учун дўкон ажратиб берди

Ҳурматой Қурбоналиева Булоқбоши туманидаги “Қашқар” маҳалласидаги Пахтаобод кўчасида истиқомат қилади. Уйида чеварчилик билан шуғилланади. Тадбиркорликка иштиёқи баланд. Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида аллақачон бизнес режа ҳам тайёрлаб қўйган. Бироқ унга кейинги қадамлар учун йўл-йўриқ, маслаҳат, бироз суянч керак.

O’zLiDeP Булоқбоши туман Кенгаши томонидан туман ҳунармандлар уюшмаси ва “Қашқар” маҳалла ходимлари билан ҳамкорликда “Бунёдкор аёл” лойиҳаси доирасида “Ўзини ўзи банд қилиш - тадбиркорликнинг дебочаси” мавзусида амалий семинар ташкил этилди. Мазкур тадбир ҳунарманд аёл Ҳурматой Қурбоналиева учун қулай имконият бўлди.

Семинар давомида Ҳурматойнинг мақсадини тинглаган, бизнес лойиҳаси билан танишиб чиққан мутасаддилар уни қўллаб-қувватладилар. Эндиликда тадбиркор аёл “Микрокредитбанк”нинг туман филиалидан ажратиладиган имтиёзли кредит ва ўз маблағи ҳисобига оилавий тадбиркорликни бошлаш арафасида.

Семинарда Ҳ.Қурбоналиева сингари ишбилармонлик муҳитида ўз ўрнини топишга интилаётган хотин-қизлар, ёшлар ҳам имтиёзли кредит олиш юзасидан берган саволларига батафсил жавоб берилди.

Тадбирда шунингдек партия “Аёллар қаноти”нинг “Замонавий бунёдкор аёл – O‘zLiDePни танлайди”, “Соғлом оила – мустаҳкам оила”, “Фаровон аёл” ва “Бунёдкор аёллар” лойиҳалари ҳамда “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумотлар берилди.

-Мен ўз тиккан маҳсулотларимни ички бозорга олиб чиқиб сотишим учун дўкон керак эди. Партия вакилларига қилган мурожаатим ижобий ечим топди, - дейди Ҳ.Қурбоналиева. - Туман деҳқон ва буюм бозоридан  тайёр маҳсулотларимни сотишим учун савдо дўкони олишга эришдим.

Тадбир сўнггида қатнашчилар орасида қатъиятли, шижоатли, изланувчан ёшларнинг бир гуруҳи истиқболли кадрлар заҳирасига олинди.

  • Кўрилди
    516
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+