O'zLiDeP фаоли, сенатор ташаббуси билан қишлоқдаги хавфли йўл таъмирланмоқда

08.02.2022, 14:50

O'zLiDeP фаоли, сенатор ташаббуси билан қишлоқдаги хавфли йўл таъмирланмоқда

O'zLiDeP фаоли, сенат аъзоси А.Сангинов Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани фуқаролари билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини тинглаган эди.

Учрашув давомида туман марказидан 40 км узоқликда жойлашган Ғоруд қишлоғида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари қишлоқдаги мавжуд тоғ йўлининг 5 км қисми торлиги, машина ва техникалар ҳаракатланишида хавф-хатар ҳамда қийинчиликлар мавжудлигини маълум қилиб, сенатордан амалий ёрдам сўрашган эди.

Сенатор ташаббуси билан Ғоруд қишлоғидаги йўлни таъмирлаш ва кенгайтириш ишлари учун техника жалб этилиб, амалий ишлар бошлаб юборилди. Айни вақтда аҳолига қулайликлар яратиш учун йўлларга қўшимча тупроқ тўкилиб, кенгайтирилмоқда. Иш жараёнлари сенатор назоратида олиб борилмоқда.

  • Кўрилди
    333
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+