Аёлларни ҳимоялаш механизми кучайтирилди

16.02.2022, 15:30

Аёлларни  ҳимоялаш механизми кучайтирилди

O'zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши Боёвут туман тиббиёт бирлашмасида ''Ажримлар профилактикаси ва салбий ҳолатларга мойиллик-муаммо, вазифа ҳамда уларнинг ечими'' мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳамда Ўзбекистан  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ''Хотин-қизлар тазйиқ ва зўровонликдан ҳимоя  қилиш  тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида''ги қарори мазмун-моҳияти хотин-қизлар ўртасида кенг тарғиб қилинди.

Аёл зоти табиатнинг нозик хилқати, деб таъриф берилиши бежиз эмас. Ҳақиқатан хотин-қизлар эътибор ва ҳимояга доим эҳтиёж сезади.

Ҳаёт доим бир текисда давом этмайди. Айрим ҳолларда хотин-қизлар турли шафқатсизликларга ҳам дуч келади. Албатта, бундай ҳолларда уларнинг ҳуқуқлари умумий ҳуқуқий мезонларга мувофиқ ҳимоя қилиб келинган.

Эндиликда эса хотин-қизларни ҳимоялаш механизмини кучайтириш мақсадида янги “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди.

2021 йил 3 сентябрдан кучга кирган мазкур қонун давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилди.

Ҳаётда тазйиқ ва зўравонликка учраган аёллар махсус марказларда, ишонч телефони орқали бепул ҳуқуқий маслаҳат олади. Ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш, ички ишлар органларига ҳимоя ордери бериш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилишга ҳақли. Ҳимоя ордери шартлари бузилган тақдирда уларни бу ҳақда хабардор қилиш, содир этилган тазйиқ ва зўравонлик натижасида ўзига етказилган моддий ҳамда маънавий зарарни қоплаш талаби билан судга мурожаат этишлари ҳам мумкин. Судга мурожаат этганида улар давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Қонун билан давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди. Жумладан, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги гендер сиёсати юритилади. Давлат дастурлари ҳамда стратегиялари ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиниши таъминланади.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан фикр мулоҳазалар билдирилди.

   O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    712
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+