O'zLiDeP “Аёллар қаноти” вакиллари “Моҳир аёллар” тикувчилик цехи фаолияти билан танишди

01.03.2022, 17:02

O'zLiDeP “Аёллар қаноти” вакиллари “Моҳир аёллар” тикувчилик цехи фаолияти билан танишди

O'zLiDeP Сирдарё вилояти ва Гулистон шаҳар Кенгаши фаоллари шаҳардаги “Моҳир аёллар” тикувчилик цехида бўлишди.

Тадбиркорлар сафида хотин-қизларнинг ҳам ўз ўрни ва салоҳияти борлигини тан олиш керак. Биргина Манзура Жиянова бошчилик қилаётган “Моҳир аёллар” тикувчилик цеҳи юзлаб аёлларнинг севимли иш жойига айланган. Сабаби улар Манзура Жиянова туфайли ишли бўлди. Оиласи учун ҳам, жамият учун ҳам нафи тегаётганидан, ўз жамоаси борлигидан хурсанд улар.

Манзура Жиянова цехдаги тикувчиларнинг ортида яна ўнлаб шогирдлари борлигини фахр билан таъкидлади.

-Чеварларим, нафақат тикишни, балки, тадбиркорликни ҳам ўрганишади. Уларнинг сафи қанча кўпайса, шунча хурсанд бўламан. Ишсизлик, камбағалликни қисқартириш шу йўсинда тугатиладида. Алоҳида иш бошлайман, деганларга тадбиркорлик жиҳатларни эринмай ўргатаман. Чунки тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар, имкониятлар ҳаракати бор инсонга куч-қувват бағишлайди.

“Моҳир аёллар” тикувчилик цехи ходимларига ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши ва Гулистон шаҳар Кенгашининг эсдалик совғалари улашилди.

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    875
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+