Тиббиёт ходимлари бўш вақтларида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирди

02.03.2022, 17:38

Тиббиёт ходимлари бўш вақтларида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирди

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" томонидан Ширин шаҳар "Нуробод" ҚВПда “Хотин- қизларни эъзозлаш ҳафталиги” доирасида давра суҳбати ўтказилди.

Суҳбат аввалида "Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил - Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўгрисида"ги Фармондан келиб чиқувчи долзарб вазифалар юзасидан тиббиёт ходимлари амалга оширадиган ишлари юзасидан тўхталиб ўтилди.

Тадбир давомида O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” бўлими мудири Насиба Рустамова тараққиёт стратегиясида хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш, “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш вазифалари белгилаб берилганлигини изоҳлаб ўтди.

Тиббиёт ходимларининг давра суҳбатидаги иштироки янада қизиди. Мавзу юзасидан саволлар ҳам талайгина эди. Сабаби улар орасида бўш вақтларида қўшимча тадбиркорлик билан шуғулланишни истаганлар, субсидияларни қандай олиш, 30 ёшга тўлмаган фарзандларига қандай имконият борлигини сўраганлар кўп эди. Саволларга атрофлича жавоб олишди. 

Жамиятдаги хотин-кизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин - кизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таьминлаш юзасидан ҳам тушунчалар берилди.

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    366
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+