O'zLiDeP депутати 10 нафар аёлни ишга жойлаштирди

09.03.2022, 17:12

O'zLiDeP депутати 10 нафар аёлни ишга жойлаштирди

O'zLiDeP Узун тумани Кенгаши депутатига “Янги йўл” маҳалласида яшовчи хотин-қизлар ишга кириш учун кўмак сўраб мурожаат қилганди. Депутат С.Ражабова тезда ишга киришди. Сариосиё текистиль фабрикаси раҳбари ва иш бошқарувчиси билан учрашди, фабрикага маҳалладаги аёлларни ишга олишларини сўради.

Хайрли саъй-ҳаракат натижа берди ва фабрика 10 нафар хотин-қизнинг бандлигини таъминлади.

— Уйда бекор ўтиргандан кўра, фабрикада иш бошлаганимдан анча қувондим. Тикувчиликдан хабарим бор. Ҳарҳолда ишласам, рўзғоримга ҳам ёрдам бўлади. Депутат опанинг кўмаги мен каби маҳалладош аёллар учун ҳам айни муддао бўлди, — дейди Райҳонгул Пардаева.

"Бир депутат юз аёлга кўмакчи" лойиҳаси доирасида қилинаётган бу каби амалий ишлар давом этмоқда.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    313
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+