Тадбиркорликка ўқиётган талабалар ташаббуслари ўрганилди

16.03.2022, 15:45

Тадбиркорликка ўқиётган талабалар ташаббуслари ўрганилди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов Сурхондарё вилоятида бўлиб, тадбиркорлик субъектлари, аҳоли томорқалари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан яқиндан танишмоқда.

Актам Хаитовнинг навбатдаги учрашуви Денов тадбиркорлик ва педагогика институти талабалари билан бўлиб ўтди. Бугун тадбиркорликка ўқитилаётган ёшларнинг ғоялари, ташаббуслари, режалари билан қизиқди.

Тадбиркорлик йўналишлари, уни юритишда зарур бўладиган қоидалар ҳақида, қолаверса, ёш тадбиркорларнинг давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланаётгани ва ҳатто уларга қатор имтиёзлар берилаётгани айтилди. Улардан фойдаланиш керак. Албатта, ҳеч бир иш илмсиз юрмагани каби бу йўналишда таҳсил олаётганлар нафақат ўзимизнинг, балки хориж тажрибасини ҳам ўрганиш имкониятига эга.

Учрашувда талабалар билан бирга, олий таълим муассасасининг профессор ўқитувчилари, фан номзодлари ва партия фаоллари ҳам иштирок этди. 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясининг 4-йўналиши 47-мақсадида кўрсатилганидек олий таълим сифатини янги босқичга, педагог-кадрларнинг билими ва малакасини халқаро даражага олиб чиқиш, инновацион таълимни ривожлантириш борасида қилинажак вазифаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Бир йўла А.Хаитов Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ўтказилаётган ялпи мажлисларда кўрилаётган масалалар хусусида ҳам тушунча бериб ўтди.

  • Кўрилди
    414
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+