O‘zLiDeP ташаббуси билан Сурхондарёда 79 нафар хотин-қиз ва ёш болалар тиббий кўрикдан ўтказилди

05.03.2018, 18:23

O‘zLiDeP ташаббуси билан Сурхондарёда 79 нафар хотин-қиз ва ёш болалар тиббий кўрикдан ўтказилди

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан Узун туманидаги “Мехнат” МФЙда “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбирда мутахассислар томонидан она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини таъминлаш, бепул тиббий кўрикдан ўтиш, даволаниш ҳамда бошқа имтиёзлар, улардан фойдаланиш тартиби, қизларнинг эрта турмушга чиқишининг салбий оқибатлари, жойлардаги мавжуд скрининг ва перинатал марказларида яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

-Анчадан буён эслаш қобилиятим ёмонлашиб бораётганини ҳис қилсамда уй юмушлари билан банд бўлиб, ўз соғлигимга эътибор қилмаган эдим, - дейди Нодира Жаббарова. - O‘zLiDeP ташаббусси билан маҳалламизда ўтказилган тиббий кўрик давомида туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан тиббий текширувдан ўтдим. Кўрик давомида шифокорлар менда ёд етишмаслиги сабабли буқоқ касаллиги аломатлари пайдо бўлганини аниқлашди ва бепул даволаниш учун йўлланма беришди. Бунинг учун тадбир ташкилотчиларидан миннатдорман.

Таъкидлаш керак, тиббий кўрик давомида 79 нафар хотин-қиз ва ёш болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

 Мурод ЭШНАЗАРОВ,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1620
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+