Қуйи бўғинлар депутатлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйди

28.03.2022, 16:41

Қуйи бўғинлар депутатлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйди

Марҳамат туманидаги Давлат хизматлари маркази қошида фаолият юритаётган OʻzLiDeP бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда БПТ етакчиси Нуриддин Сатторов қуйи бўғиннинг 2021 йилдаги фаолияти ҳақида ҳисобот бериб, 2022 йилдаги бажарилиши керак бўлган устувор вазифаларга тўхталиб ўтди.  

Йиғилишда шунингдек, БПТлар билан ишлашда янгича услублардан фойдаланиш, қуйи бўғинлар самарадорлигини ошириш, аъзолар сафини янада кенгайтириш, партия электорати учун бизнес муҳитини яратиш, қуйи бўғин етакчисини сайлаш каби масалалар кўриб чиқилди.

– Бошланғич ташкилотимизда сиёсий ўқув, семинар-тренинглар мунтазам ўтказилади. Хусусан, ҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларларнинг депутатлар билан учрашувлари ташкил этилмоқда. Асосий вазифамиз ҳам аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш орқали аъзоларимиз сонини кенгайтириш, партиянинг жамиятдаги нуфузи ва ўрнини янада оширишдан иборатдир, – дейди Нуриддин Саттаров.

Йиғилиш сўнгида ишончни оқлаган Н.Саттаров бошланғич партия ташкилоти етакчиси этиб қайта сайланди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    571
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+