Андижонда водий ёшлари форуми ўтказилди

01.04.2022, 17:40

Андижонда водий ёшлари форуми ўтказилди

O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан “Кичик тарғибот-юксак натижа” шиори остида ташкил этилган тадбирда олтин водийнинг  илғор фикрли, янгиликка интилувчан, замон ривожи билан ҳамқадам навқирон авлод вакиллари жамулжам бўлишди. Меҳмонлар Андижон шаҳрининг Боғишамол даҳасидаги “Боғи Бобур” миллий боғида тантанали кутиб олинди.

Форум иштирокчилари экскурсияни “Боғи Бобур” мажмуаси анжуманлар залида  Бобур номидаги Халқаро жамоат фонди раиси Зокиржон Машрапов иштирокидаги учрашувдан бошладилар. Форумни O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаш раиси Хуршидахон Халилова кириш сўзи билан очиб берди. Партиянинг келажаги дея эътироф этилаётган йигит-қизларнинг дийдорлашув чоғидаги суҳбатларидаёқ давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, ёшларга берилаётган имкониятлар ва “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастури асосида қилинаётган ишларнинг долзарб аҳамияти хусусида сўз юритилди.

Тадбир давомида Бобур Халқаро жамоат фонди раиси З.Машрапов ҳамюртимиз, шоҳ ва шоир, йирик давлат арбоби З.М.Бобур ҳаёти ва ижоди, шунингдек, экспедиция жараёнларидан тортиб шу кунга қадар қилинган ва қилинаётган ишлар тўғрисида форум иштирокчиларига етарлича маълумот бердилар. Тадбир давомида ёшларни қизиқтирган саволларга етарлича жавоблар берилди. Форум доирасида меҳмонлар Бобур ва жаҳон адабиёти музейига саёҳат қилдилар ва музей фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Водий ёшларининг Андижон шаҳридаги “Digital City” технопаркида кўргазмали саёҳат тарзда давом этган учрашувдан таассуротлари бир дунёча. 5,6 гектар майдонда қуриб битказилган, 4 қаватли 3,5 минг кв.м. ни ташкил этадиган ушбу мажмуа ахборот технологиялари ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, дастурий маҳсулотлар экспортини йўлга қўйишга қаратилган. Ҳозирги кунда бу ерга туманлардан 328 нафар мутахассис жалб этилган.

Технопаркда маҳаллий ёшлар, тадбиркорлар, янги ҳунар ўрганиш истагида бўлган фуқаролар учун кенг қулайликлар яратилган. Жумладан, коворкинг маркази, дата-центр, конференц-зал, кутубхона, инновацион лаборатория ва ўқув хоналари, бизнес-инкубатор, медиамарказ, киберспорт хонаси ташкил этилган. Кўргазмали саёҳат давомида ёшлар “Digital City” технопарки хусусида мутахассислар томонидан етарлича маълумотларга эга бўлдилар.

Куннинг иккинчи ярмида форум иштирокчиларининг саёҳати  Андижон шаҳридаги ”DIRROMM Textil” МЧЖ да ташкил этилди. 

– Корхонада яратилган шарт-шароитлар ҳавас қилса арзигулик экан, – дей¬ди O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши фаоли, Ёшлар Парламенти аъзоси Жахонгир Рашидов. – 2020 йили ташкил этилганига қарамай, қисқа вақтда катта ютуқларни қўлга киритгани таҳсинга лойиқ. Ишчи-хизматчиларнинг 80 фоизини ёшлар ташкил қиларкан.

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши мутасаддилари, партия вилоят кенгаши масъулларининг “Келажак депутатлари” гуруҳи аъзолари, ёш ижодкорлар, тадбиркорликни бошламоқчи бўлган фаол йигит-қизлар билан ўтказилган очиқ мулоқоти самимий кечди.

  • Кўрилди
    349
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+