Хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш йўлида

06.03.2018, 18:52

Хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш йўлида

O‘zLiDeP Денов туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Сиёсий фаоллик – давр талаби” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда сўз олганлар Президентимиз раҳнамолигида истиқлол йилларида хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги мавқеини янада юксалтириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ислоҳотлардаги иштирокини фаоллаштириш, оила, оналик ва болалик манфаатларини ҳимоялашга устувор аҳамият қаратилаётганини таъкидлади.

–Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш муҳим вазифалардан саналади, – дейди O‘zLiDeP Cурхондарё вилоят Кенгаши Аёллар билан ишлаш бўлими мудири М.Жўраева. – Шу боис, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Аёллар ва электорат манфаатларини ифода этишга қаратилган лойиҳалар партиянинг жамоатчилик орасидаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишга хизмат қилаётир. 

Тадбирда “Аёллар қаноти”нинг фаолиятини кучайтириш ва замон талабларига мослаштириш, ташаббускорлигини ошириш, партия тизимида фаол аёлларни кўпайтириш, уларни партия сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни бажаришга кенг жалб этиш масалалари юзасидан вазифалар белгиланди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши  матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2008
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+