Жойларда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида бажарилган ишлар сарҳисоб қилиниб, саъй-ҳаракатлар давом эттириляпти

08.04.2022, 14:15

Жойларда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида бажарилган ишлар сарҳисоб қилиниб,  саъй-ҳаракатлар давом эттириляпти

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг олтинчи устувор йўналиши бўйича ЎзЛиДеП депутатлари, фаолларидан иборат ишчи гуруҳ  фаолиятини давом эттириб, амалий ишлар билан белгиланган вазифалар бажарилишига ҳисса қўшяпти.

Ишчи гуруҳ аъзолари мазкур лойиҳа доирасида бажарилган ишлар сарҳисоб қилинишида ҳам иштирок этяптилар, депутатлик ва жамоатчилик назоратини олиб боряптилар.  

Данғара туманининг “Кичик турк” МФЙда ўтказилган мулоқотда  туманда “Яшил макон” лойиҳаси амалга оширилишига масъул ташкилотлар вакиллари ишчи гуруҳ аъзолари, жумладан, маҳаллий кенгашлар депутатлари, партия ҳудудий кенгаши ходимлари саволларига жавоб қайтардилар.  Туман ҳокимлиги вакили қайд этганидек,  мазкур лойиҳа доирасида  туманда шу йил баҳор мавсумида 415 мингта кўчат экиш режалаштирилганди. Тинимсиз ёғингарчиликларга қарамай, бу вазифа деярли бажарилди. Данғара ва Қува туманидаги деҳқон ва фермер хўжаликлари кўчатлар етказиб бериб,  кўкаламзорлаштиришнинг самарали ўтишига кўмаклашдилар. Кўчат ўтқазилган жойлар  суғориш, парваришлаш учун тегишли ташкилотлар, муассасаларга бириктирилди.   Шу билан бирга “Саховат” ва бошқа жамғармалар молиявий мадади билан  аёллар, ёшлар ва темир дафтарларга киритилган, кўчат экишга уқуви ва иштиёқи бор 1 минг  фуқарога ўз томорқа-ҳовлиларига ўтқазишлари учун 15 минг дона мевали ниҳоллар тарқатилди.

Тадбир иштирокчилари шу куни мазкур маҳалла ҳудудидаги бўш ерга 12 минг дона терак қаламчалари қадашди. Ҳокимлик вакили кейинчалик теракларни сотишдан тушадиган маблағлар  муҳтож оилалар учун ёрдамга сарфланишини маълум қилди.

Ҳалимжон Раҳмонов,

O‘zLiDeP Фарғона вилоят кенгаши

аппарати раҳбари, ишчи гуруҳ аъзоси 

  • Кўрилди
    580
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+