O‘zLiDeP фаоли ташаббуси билан 50 ўринга мўлжалланган хусусий боғча фойдаланишга топширилди

11.04.2022, 16:34

O‘zLiDeP фаоли ташаббуси билан 50 ўринга мўлжалланган хусусий боғча фойдаланишга топширилди

O‘zLiDePдан сайланган Фарғона шахар Кенгаши депутати Асроржон Қадиров ташаббуси билан “Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 50 ўринга мўлжалланган хусусий боғча фойдаланишга топширилди.

“Сocomilan” номли хусусий боғчанинг очилиши ҳудуддаги ота-оналарнинг қувончларига сабаб бўлди.

Хорижий тилларга ихтисослашган ушбу уй боғча очилиш маросимига Фарғона шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Юсуфжон Юсупов ҳамда Мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Наргизахон Иргашевалар ташриф буюриб, хусусий боғчада яратилган шароитлар билан танишдилар.

Иштирокчилар тадбиркорларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш натижасида рақобатдош таълим тарбия берувчи бундай хусусий боғчаларнинг очилиши худудларда болалар тарбияси учун муҳим аҳамият касб этажагини билдириб ўтдилар.

  • Кўрилди
    494
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+