O’zLiDeP “Аёллар қаноти” Нукус шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази фаолияти билан танишди
05.05.2022, 12:13
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Замонавий бунёдкор аёл - O`zLiDePни танлайди” лойиҳаси доирасида “Хотин-қизлар ишбилармонлигини ошириш - давр талаби” мавзусида Нукус шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида тадбир ташкил қилинди.
Лойиҳадан кўзланган мақсад эса хотин-қизлар ўртасида бизнес кўникмаларини шакллантириш бўйича бепул ўқув амалий курсларини ташкил этиш, иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни тадбиркорликка, хусусан оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик фаолиятига кенгроқ жалб этиш орқали ўзини-ўзи банд қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Маълумот ўрнида мазкур марказда ишсиз хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда уларни бандлигини таъминлашга қаратилган 4 та йўналиш бўйича 19 та касб-ҳунар, 3 та хорижий тилларга ва рақамли технологиялар соҳаси бўйича ўқитиш ташкил этилган.
2021 йил июнь ойида ташкил этилган мономарказга бугунги кунга қадар 1311 нафар хотин-қизлар жалб қилинган бўлиб, уларнинг 1294 нафари ўрта-махсус касб-ҳунар таълими дипломи даражасига тенглаштирилган давлат намунасидаги сертификатлар билан таъминланган.
Депутатлар ва партия вакиллари мазкур марказда тингловчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди, хотин-қизлар билан мулоқот қилиб, уларнинг фикр-таклифлари билан ҳам ўртоқлашди.
O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
-
Қоратепалик Матлуба опа томорқасидан ҳар йили 30 миллион сўм даромад қилмоқда
09.04.2024, 19:43
-
Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга эътибор янада кучайган
31.03.2024, 10:50
Фикрингизни қолдиринг