Хивалик ҳоким ёрдамчиларнинг 17 нафари O'zLiDePни танлади
10.05.2022, 16:22
Ҳозирги кунда партия сафида аъзолар сони кун сайин ортиб бормоқда ва бундай тадбирлар туман ва шаҳар кенгашларида мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Навбатдаги партияга янги аъзоларни қабул қилиш жараёни Хива шаҳрининг "Қиёт" маҳалласида кўтаринки тарзда бўлиб ўтди. Тадбирда партия вилоят кенгашининг раиси Ислом Файзуллаев, вилоят кенгаши масъул ходими Шухрат Атажанов ва ва Хива шаҳар кенгашининг масъул ходими Садоқат Рўзметовалар иштирок этди.
Ҳоким ёрдамчилари бугунги оқилона сиёсатни тўғри англаб, энг оқилона танловни амалга оширдилар, яъни ҳоким ёрдамчиларидан 21 нафаридан 17 нафари O'zLiDePни танлади. Партия вилоят кенгаши раиси қўлидан улар партия аъзолик гувоҳномаларини мамнуният билан қабул қилиб олдилар.
Учрашув якунида ҳоким ёрдамчиларининг келгуси фаолиятида партиямиз Дастур ва мақсадларига уйғун равишда иш олиб боришлари уларнинг самимий сўзларида ўз ифодасини топди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми - мамлакатимиз ривожидаги янги имкониятлар эшигидир!
04.05.2024, 20:10
-
Балиқчилик ишбилармон аёллар сараланяпти
04.05.2024, 20:06
-
Ўзаро манфаатли ва ишончли ҳамкорлик янги марраларга чорлайди
04.05.2024, 20:03
-
Оҳангарондаги ишбилармон аёллар фаолияти қўллаб-қувватланди
04.05.2024, 20:01
-
Жондорлик депутатлар ва маҳалла фаоллари билан мулоқот қилинди
04.05.2024, 18:00
Фикрингизни қолдиринг