O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши фахрийлари иштихонлик ёшлар билан учрашди

27.06.2022, 16:09

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши фахрийлари иштихонлик ёшлар билан учрашди

Йиғилишда O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Фахрийлар Кенгаши раиси Ҳайдар Ўроқов Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқидан келиб чиқувчи O’zLiDePнинг долзарб вазифалари тўғрисида атрофлича маълумот берди.

Шунингдек, учрашувда туман Кенгаши депутатлари, туман адлия бўлими бошлиғи ва ёшлар етакчилари сўзга чиқиб, янгиланаётган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўз таклифларини билдиришганлигини, мазкур ўзгаришлар уларнинг ҳаётида муҳим ўрин тутишини ҳамда мамлакатимизда кечаётган конституциявий ислоҳотлар Ватанимиз тақдири ва келажаги учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масала эканлиги, шунингдек, янгидан қабул қилинадиган Конституцияга тегишли моддалар сифатида киритилиши Ўзбекистон аҳли ушбу муҳим сиёсий жараёнга бефарқ эмаслигини эътироф этишди.

Тадбир иштирокчилари Конституция такомиллаштирилиши бўйича давлатимиз раҳбари томонидан баён қилинган тўртта устувор йўналиш ва уларнинг ҳар бири бўйича Президентимиз билдирган таклифларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидладилар.

Учрашувда туман хокими Ф.Рузиев иштирок этди.

 Жахонгир Хўжамкулов,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    256
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+