Конституциявий ислоҳотлар бўйича Президентимиз билдирган таклифлар мазмун-моҳияти аҳолига етказилмоқда
27.06.2022, 16:29
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқидан келиб чиқувчи O’zLiDePнинг долзарб вазифаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, шаҳар ва туман Кенгаши ходимлари, депутатлар, электорат вакиллари, фаол ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Сағиндиқ Турманов жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувдаги нутқидан келиб чиқиб партия масъуллари ва фаоллари олдида турган муҳим вазифаларга эътибор қаратди.
Қисқа вақт мобайнида Конституциявий комиссия томонидан Асосий қонунимизни такомиллаштириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилганини алоҳида эътироф этиб, конституциявий ислоҳотлар бугун юртимизда объектив ҳаётий зарурат сифатида кун тартибига кўтарилганини алоҳида таъкидлади.
Президентимиз нутқидаги “инсон – жамият – давлат” тамойили асосида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини юксалтириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, таълим, илм-фан соҳаларини тараққий эттириш, хусусий мулк дахлсизлигини янада мустаҳкамлашга доир муҳим ташаббуслар илгари сурилдики, уларнинг ҳаммаси жуда муҳимдир.
“Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимиз фаровонлигини янада ошириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда кучли фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида белгиланганлигини алоҳида таъкидлади.
Йиғилишда депутатлар томонидан конституциявий ташаббус орқали киритилган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳасини кенг аҳоли қатлами орасида муҳокама қилиш ва уларнинг таклифлари, фикр-мулоҳазаларини олиш борасида вазифалар белгилаб олинди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат таълим муассасалари ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганди
28.04.2024, 12:55
-
Асаларичиликни пахтаободликлардан ўрганинг!
28.04.2024, 12:51
-
Депутат риштонлик сайловчиларнинг муаммолари билан қизиқди
28.04.2024, 12:48
-
Депутат фуқароларга ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотларни тушунтирди
28.04.2024, 12:46
-
Жондорлик тадбиркор аёллар фаолияти ўрганилмоқда
28.04.2024, 12:45
Фикрингизни қолдиринг