“Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” мавзусида тадбир ташкил этилди

28.06.2022, 14:36

“Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” мавзусида тадбир ташкил этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Ургут туман ҳокимлиги ҳамкорлигида Ургут туманидаги 154-мактабда “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Н.Ризаев, Ғ.Абдиев, O‘zLiDeP Самарқанд вилоят, Ургут туман Кенгашлари аъзолари, тумандаги ташкилотлар раҳбарлари, педагоглар, ўқитувчилар, ёшлар вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ҳар бир ўзбекистонлик мамлакатимиз Конституциясидаги қандай ўзгаришлар, сиёсий ислоҳотлар унинг ҳаётига қай тарзда таъсир кўрсатишини, Янги Ўзбекистон қандай қурилишини, мамлакат келажаги учун уларнинг маъсулиятини кўра олиши муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан конституциявий ўзгаришлар тўғрисида аҳолини ҳар томонлама хабардор қилиш ва турли қатламларни ушбу жараёнларга жалб этиш долзарблигидан келиб чиқиб, жойларда “Менинг конституциям” шиори остида жамоатчилик муҳокамалари майдонларини ташкил этмоқда.

Мақсад – конституциявий ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятини, мамлакат келажаги учун аҳамиятини аҳолининг турли қатламлари орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда фуқароларда ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини оширишдан иборат.

Давлат раҳбари 20 июнь куни Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашди ва тўртта устувор йўналиш бўйича ўз таклифларини илгари сурди. Ушбу жараёнларда Конституция лойиҳасини умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқиш ҳамда референдум ўтказиш йўли билан қабул қилиш таклиф этилди.

Бугун барча саъй-ҳаракатлар, мухтасар айтганда, инсон қадрини юксалтиришга қаратилган экан, Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи улуғвор ғоя “Инсон қадри учун” - шиори яққол ифодаланиши лозим.

Тадбирда сўз олганлар мавзу юзасидан ўз таклифларини ва фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Жахонгир Хужамкулов,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    340
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+