Бекободда маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш масаласи муҳокама қилинди

21.07.2022, 15:37

Бекободда маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Сўнгги уч йилда “Маҳаллабай” ишлаш тизими яратилиб, унинг самарадорлигини ошириш масаласига жиддий ёндашилмоқда.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари ҳам ушбу тадбирларда фаол иштирок этиб, маҳаллани том маънодаги жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч буғинига айлантириш йўлида камарбасталик билан иш олиб боришмоқда.

O’zLiDeP Бекобод шаҳар Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи томонидан ўтказилган навбатдаги давра суҳбати ҳам ҳудуддаги маҳаллаларнинг жойлардаги вакиллик органлари билан доимий алоқалари ҳуқуқий асосларини яратишга қаратилди.

Тадбирда Маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларини ҳудудларда мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги асосий бўғинга айлантириш ҳамда давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш масалалари ҳар томонлама кўриб чиқилди.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида аризаларни электрон кўринишда онлайн режимида қабул қилиш бўйича ҳамда маҳалла орқали расмийлаштириладиган ва олинадиган барча турдаги ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш бўйича ҳужжатларни электрон тарзда тақдим этиш тизимини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, тегишли идораларга таклифлар киритилди.

Шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси институтининг самарали фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Маҳалла давлат-хусусий шериклик асосида спорт иншоотлари, ижодий клублар, бандликка кўмаклашиш ва ўқитиш марказлари, тадбиркорлик объектлари каби инфратузилмани яратиш даркорлиги қайд этилди.

Такомиллаштирилаётган Конституциявий қонун лойиҳасида ҳам маҳалланинг мақомини ҳамда давлат органларининг бу борадаги вазифаларини аниқ белгилаб берилаётгани тўғрисида ҳам фикр юритилди.

Конституциянинг 32-моддасига киритилаётган мазкур ўзгартиш 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида кўзда тутилган маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч буғинига айлантириш вазифасини хал этиш учун ҳуқуқий кафолат бўлиб хизмат қилиши муқаррар экани айтиб ўтилди.

Фуқаролариниг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида барқарорликни таъминлаш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ва жамият барқарорлигини сақлаб боришдаги муҳим кафолат бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Жойлардаги вакиллик органлари билан маҳаллаларнинг ўзаро баҳамжиҳат алоқаларини тизимли йўлга қўйиш борасида ўзаро келишиб олинди. Мазкур масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    358
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+