“Мен ҳам тадбиркор бўламан ” лойиҳасининг Андижон вилоят босқичи ўтказилди

28.07.2022, 15:45

“Мен ҳам тадбиркор бўламан ” лойиҳасининг Андижон вилоят босқичи ўтказилди

O`zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими томонидан “Мен ҳам тадбиркор бўламан ” лойиҳасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Тадбирда ўз бизнесини бошламоқчи бўлган талаба-ёшлар ва ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган ёшларнинг бизнес режалари тақдимоти бўлиб ўтди. Ўз бизнес ғоялари билан иштирок этган ёшларга тадбиркорликнинг сир-асрорлари,  фаолият бошлашдан олдин нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳамда партиянинг дастурий мақсадлари нималардан иборат эканлиги алоҳида тушунтирилди.

Қизғин кечган мазкур тадбирда  Андижон машинасозлик институти талабаси Мухторов Саидисломбек ғолиб деб топилиб, Республика босқичига йўлланма олиш имкониятини қўлга киритди.

Тадбиркор бўламан, деган одам, аввало, меҳнаткаш ва ташаббускор бўлиши керак, – дейди лойиҳа ғолиби Саидисломбек Мухторов. – Ҳар бир ишни бошлашдан аввал 7 ўлчаб бир кесиши зарур. Шундагина кўзланган мақсадга эришилади.

  • Кўрилди
    486
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+