Ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди

28.07.2022, 16:22

Ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар бўлими ташаббуси билан вилоятдаги Сурхон спорт мажмуасида спортнинг енгил атлетика тури бўйича ўғил ва қизлар ўртасида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди.

Тараққиёт стратегиясининг 70 ва 67-мақсадларида белгиланган ёшлар сиёсатига доир ҳамда жисмоний тарбия ва спорт билан доимий шуғулланиш ва иқтидорли ёшларни аниқлашга қаратилган ушбу мусобоқада марра чизиғини биринчилардан забт этганлар партиянинг вилоят Кенгаши раиси А.Рўзиев томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир сўнгида ушбу спорт тури бўйича мураббийлик қилиб келаётган Наталя Холодовага ёшларга югуриш сир асрорларини ўргатаётгани учун миннатдорчилик билдирилиб, эсдалик совғалари топширилди.

Сўнг,  O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши "Ёшлар қаноти" фаоллари учун Термиз шаҳридаги IT PARK га медиатур уюштирилди. Унда IT соҳасига қизиқиши баланд ёшлар ушбу марказ фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Марказда 8 та йўналиш бўйича ўқув курслар ташкил этилган бўлиб, асосан дастурлаш, график дизайн ҳамда чет тиллари бўйича ўғил-қизларга билим берилади. Медиатурда ёшлар ушбу йўналишларда олиб бориладиган дарс машғулотлари ҳақида маълумотга эга бўлишди. "Ёшлар қаноти" вакилларида эса  IT-park да ушбу йўналишлар бўйича ўқиш истаги туғилди.

  • Кўрилди
    517
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+