89 нафар фуқаро сиҳатгоҳда бепул даволанди

29.07.2022, 12:09

89 нафар фуқаро сиҳатгоҳда бепул даволанди

Сир эмас, бугун тиббиёт соҳасида аҳоли учун кўплаб енгиллик ва қулайликлар яратилди. Сифатли тиббий хизматдан тортиб ижтимоий ёрдамгача берилаётир. Айрим касалликлар учун дори-дармон воситалари бепул тарқатилаётир. Тиббий кўриклар ўтказилиб, даволаниш учун йўлланмага эга бўлиб, шифо топаётганлар қанча.

Мазкур жараёнлар кўп қатори музработликлар учун ҳам ташкил қилинмоқда. Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгаши партия депутатлик гуруҳи айни шу масалага оид ишларнинг қай даражада йўлга қўйилганини ўрганиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасида эшитув ўтказди. Унда тараққиёт стратегиясининг 53-мақсадида белгиланган бандлар ижроси таъминланганлик даражаси бўйича туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Ғаниевнинг ҳамда туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи И.Исаевларнинг ҳисоботлари тингланди.

Хусусан, ўтган олти ой мобайнида тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан берилган йўлланмалар билан 89 нафар ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар ва пенсионер сиҳатгоҳларда соғлиғини тиклади. 2022 йил йил учун протез-ортопедия мосламалари олувчи 21 нафар, реабилитация техник воситалари олувчи 70 нафар фуқаронинг рўйхати шакллантирилиб,  6 ойда 19 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга 48 та протез-ортопедия мосламаслари олишлари учун  33 дона сертификат расмийлаштириб берилди. “Ортопедия Индустирияси” МЧЖ корхонаси томонидан 12 нафар ногиронлиги бўлган шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари таъминлаб берилди. Замонавий протез-ортопедия мосламалари билан таъминлаш 63 фоизга етказилди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    803
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+