Жонажон Ўзбекистонимиз 31 ёшда

05.08.2022, 16:06

Жонажон Ўзбекистонимиз 31 ёшда

Жонажон Ватанимиз – Ўзбекистон Республикаси ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритгани ва мустақил тараққиёт йўлини бошлаганига 31 йил тўлмоқда.

 Мамлакатимиз мутақиллигининг 31 йиллигини нишонлаш арафасида, ўтган давр мобайнида босиб ўтилган йўлимизга яна бир бор назар ташлаш, мустақил тараққиётимиз давомида амалга оширилган ишлар, эришган натижаларни холисона баҳолаш ва уларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик, бутун халқимизнинг онги шуурига етказиш мақсадга мувофиқдир.

O’zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ижросини таъминлашни муносиб кутиб олиш ва ташкил этиш бўйича тарғибот тадбирларини бошлаб юборган. Шундай тадбирлардан бири Самарқанддаги Марказий ҳарбий округида  ташкил этилди.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”!  шиори остида Жамиятда ҳукм сураётган ўзаро ҳурмат ва бирдамлик вазиятини янада мустаҳкамлаш мақсадида “Қўшничилик муносабатларда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат руҳида бўлиш — юртимизда аҳилликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим омил” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлари, партия шаҳар Кенгаши раиси ва ўринбосарлари, Марказий ҳарбий округи тингловчилари иштирок этишди.

Тадбирда Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Олим Пардаев сўз олиб, тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсад, жонажон Ўзбекистонимиз бу йил ўз давлат мустақиллигинг 31 йиллигини кенг нишонлаш арафасида турганини, ўтган шонли йилларда инсон қадрини юксалтириш борасида амалга оширилган ислоҳотлар кўлами ва моҳиятини тарғиб қилишдан иборат эканини билдирди.

Бугун мустақил Ўзбекистонда барча соҳа ва тармоқларда олиб борилаётган амалий ишлар инсон қадрини юксалтиришга қаратилгани хусусида тўхталди.

Янги Ўзбекистонимизда истиқомат қилаётган 130 дан ортиқ миллат ва элатларнинг тинч-тотув, аҳил-иноқликда турмуш кечираётгани, уларни ўзларини намоён этишлари учун бирдек тенг имкониятлар яратиб берилгани масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Тадбирда қатнашган институт ўқитувчи-профессорлари ягона Ватан бўлган Ўзбекистонда тинч ва осойишта ҳаёт, яратиб берилаётган кенг имкониятлар учун шукроналик келтиришиб, мамлакат мустақиллигини янада мустаҳкамлаш йўлида самарали меҳнат қилиш, ўзаро дўстлик муҳитини янада яхшилаш, билимли фарзандлар тарбиялаш орқали ўз хиссаларини қўшишга тайёр эканликларини билдиришди.

Фазлиддин Ғайбуллаев,

O’zLiDeP Самарқанд шаҳар  Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    746
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+