Шижоатли, изланувчан, ташаббускор

16.08.2022, 11:05

Шижоатли, изланувчан, ташаббускор

Юртимизда кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, изланувчан, ташаббускор тадбиркор ва фермер хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган «Ишбилармон аёл-2022» кўрик-танловининг ҳудудий республика босқичлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу танлов Самарқанд вилоятида ҳам ташкил қилинди.

Бугунги кунда Самарқанд вилоятда 22 мингдан ортиқ киши тадбиркорлик билан шуғулланаётган бўлса, уларнинг 3 мингдан зиёдини хотин-қизлар ташкил қилади.

Жорий йилида «Ишбилармон аёл» анъанавий кўрик-танловининг қуйи босқичларида 1 минг 22 нафар опа-сингилларимиз хусусий тадбиркорлик, фермерлик, ҳунармандчилик ва ишлаб чиқариш соҳаларида ўз салоҳиятини намойиш этди. Улар ичидан сараланган 16 нафари танловнинг вилоят босқичида яна бир бор баҳс юритдилар.

Танлов жараёнида иштирокчилар фаолиятини баҳолашда ҳакамлар ҳайъати томонидан ишбилармон аёлларнинг замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўринларини яратгани, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқариши, аҳолига хизмат кўрсатишни қай даражада ташкиллаштиргани инобатга олинди.

Натижага кўра, 1-ўринга Самарқанд туманидаги зардўзлик йўналишида миллий кийим - кечак маҳсулотлари билан иштирок этган «Зулхумор» хусусий корхонаси раҳбари Зулхумор Зохидова, 2-ўринга Жомбой туманидан «Шербоев Муродулло» чорвачилик фермер хўжалиги раиси Гулчеҳра Шербоева ва 3-ўринга тойлоқлик «Фарҳод монтаж сервис» МЧЖ директори Сабина Ҳакимова муносиб кўрилди.

Ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

  • Кўрилди
    354
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+