Янги Ўзбекистон – тараққиётнинг янги босқичи

22.08.2022, 17:25

Янги Ўзбекистон – тараққиётнинг янги босқичи

O‘zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши ташаббуси билан шаҳардаги 81-сонли умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” ғояси асоосида “Янги Ўзбекистон – тараққиётнинг янги босқичи” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Мактаб педагог ходимлари ва маҳалла фаоллари иштирок этган тадбирда сўнгги йилларда мамлакатда амалга оширилаётган туб демократик ислоҳотлар, мамлакатда турли миллат ва диний конфессия вакиллари ўртасида аҳиллик ва тотувлик муҳитини янада кучайтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, жамиятда тинч ва осойишта ҳаётни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг аҳамиятини чуқур таҳлиллар, аниқ ҳаётий мисоллар ёрдамида кенг жамоатчиликка етказилди.

Шунингдек, маърузачилар кейинги йилларда барча соҳалар қаторида халқ таълими тизимидаги яратилаётган шароитлар ва янгиликлар ҳақида маълумотлар беришди.

Жумладан, 2022 йил 1 сентябрга қадар Педагогика марказларига аниқ ва табиий фанлар бўйича малакали хорижий мутахассислар жалб қилиниши, 2022 йил 1 июлга қадар Педагогика марказлари ҳузурида хорижий мутахассислар, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотлари ҳамда Педагогика марказларининг малакали ходимларидан иборат бўлган тренерлар гуруҳлари шакллантирилиши, 2022 йил якунига қадар тренерлар гуруҳлари билан биргаликда жойларга чиққан ҳолда камида 20 фоиз умумий ўрта таълим муассасаларида педагоглар учун замонавий методикаларга асосланган сайёр ўқув машғулот ва семинар-тренинглар ўтказилиши бугунги ислоҳатларимиз, мустақиллигимизни яққол намунасидир.

Насиба Мўминова,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    331
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+