Ўзбек тили мақомини янада оширайлик!

21.10.2022, 16:21

Ўзбек тили мақомини янада оширайлик!

Сўнгги йилларда ўзбек тили ва адабиётини ривожлантиришга, тилимизнинг давлат тили сифатидаги нуфузини оширишга қаратилган қатор а самарали ишлар амалга оширилмоқда. Соҳанинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиши давлат тили нуфузини янада оширди.

O'zLiDeP Ангрен шаҳар Кенгаши ташаббускорлигида ўтказилган навбатдаги тадбир ҳам 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган сана ҳамда ўзбек тилининг нуфузини янада ошириш масалаларига бағишланди.

Ангрен Тиббиёт коллежида ташкил этилган тадбирда халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги партия депутатлари, партия фаоллари, “Янги ҳаёт” МФЙ аҳолиси, ёшлар етакчилари ҳамда коллежнинг профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган партия Ангрен шаҳар Кенгаши аппарати раҳбари Муқадам Нарбаева қадимий тиллардан бири сифатида эътироф этилаётган ўзбек тили халқимиз учун миллий қадрият, ўзликни англаш, мустақил давлатчилик тимсоли, маънавий бойлик бўлиш билан бирга, халқимиз ҳаётидаги сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида муҳим аҳамият касб этиб бораётгани хусусида тўхталди.

Бугун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигида тилимизни асраб-авайлаш ҳамда мақомини янада юксалтириш мақсадида қонун, бир нечта фармонлар қабул қилинганини алоҳида эътироф этилди. Қонун билан “Ўзбек тили байрами куни” белгилангани ҳам бежиз эмаслигини таъкидланди. Тилга бўлган эътибор амалиётга кўчирилиб, мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятга айланганини қайд этди.

Ўзбек тилининг миллатимиз ёшлари ҳаётида тутган ўрни борасида фикр юритаркан, сўзини Исҳоқхон тўра Ибратнинг бир аср олдин айтган сўзларидан иқтибос келтириш билан якунлади. “Бизнинг ёшлар, албатта, бошқа тилларни билиш учун саъй-ҳаракат қилсинлар, лекин аввал ўз она тилини кўзларига тўтиё қилиб, эҳтиром кўрсатсинлар. Зеро, ўз тилига садоқат – бу ватаний ишдир”! Алломанинг ушбу сўзлар  бугун ҳам ўз аҳамиятини  йўқотмаганига эътибор қаратди.

Тадбирда коллежнинг 18-21-гуруҳ ўқувчилари йиғилганларга ўзлари тайёрлаган байрам дастурларини намойиш этишди. Унда Она Ватан, Истиқлол, Она тили мадҳ этилган куй-қўшиқлар, шеърлар ижро этилди.

Тадбир сўнгида партия шаҳар Кенгаши аппарати раҳбари Муқадам Нарбаева коллежнинг бир гуруҳ ўқувчиларини партиянинг ташаккурномалари билан тақдирлаб, эсдалик совғаларини улашди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O'zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    439
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+