Партия вакиллари қорақалпоғистонлик талаба ёшлар билан очиқ мулоқот қилди

31.10.2022, 15:48

Партия вакиллари қорақалпоғистонлик талаба ёшлар билан очиқ мулоқот қилди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Депутат ва ёшлар” учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ибрагимов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмитаси раиси Ш.Ўтемисов, O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари К.Артиков, университетнинг  профессор ўқитувчилари, талаба ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди. 

Учрашувда асосан мамлакатимизда кейинги йиллари амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, айниқса ҳар бир соҳани ислоҳ этиш борасида олиб борилаётган ишлар, тараққиёт стратегияси асосида мамлакатимизда бўлаётган ислоҳотлар, таълим соҳасида ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва имкониятлар, Қонунчиликдаги янгиликлар, партия ва фракция фаолияти, қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳияти борасида ҳам атрофлича фикр алмашилди.

Актам Хаитов ўз сўзида мамлакатимизда кейинги йиллари барча соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, айниқса янги таҳрирда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтириб ўтди. Кодексга кўра, якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ва улар билан бевосита боғлиқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий принциплари, давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлаши кўзда тутилмоқда.

Жумладан, меҳнат эркинлиги ҳар кимнинг меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш, уларни қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай шаклда амалга ошириш, машғулот турини, касбни ва мутахассисликни, иш жойини ҳамда меҳнат шароитларини эркин танлаш ҳуқуқини англатади.

Учрашув давомида университетнинг 150 нафар талаба ёшлари O’zLiDeP сафига аъзоликка қабул қилиниб, 10 нафар талаба ёшлар кадрлар  захирасига олинди. Учрашув давомида энг фаол талаба ёшларга Президент китоблари совға қилинди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    457
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+