Байроғимиз миллий ифтихоримиз, ғуруримиздир

18.11.2022, 18:05

Байроғимиз миллий ифтихоримиз, ғуруримиздир

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши Жамоатчилик билан алоқалар ва мафкуравий ишлар бўлими томонидан Ўзбекистон  Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Байроғимиз - бизни улуғ мақсадлар томон бошловчи буюк машъаладир” мавзуида тадбир ташкил этилди. Анжуманда партия фаоллари, депутатлар байроғимиз -мамлакатимиз суверенитети, миллий давлатчилигимиз, мустақил ва мустаҳкам давлат барпо этиш йўлидаги эзгу мақсад ҳамда миллий ғояларимиз, асосийси, умуминсоний қадриятларга содиқлигимиз, орзу-умид ила ёруғ келажакка интилишларимиз, ор-номусимиз, ғуруримиз рамзи эканлиги ҳақида фахр-ифтихор билан сўзладилар.

-Байроқ қадим-қадимдан ҳар бир халқда мустақиллик, озодлик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келган, - деди O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири Асилабону Султонова. -  Дарҳақиқат,  аждодларимиз юрт байроғини муқаддас билиб ниҳоятда ардоқлашган, кўз қорачиғидек сақлашган. Мамнуният билан таъкидламоқ жоизки,  бугунги кунда БМТ биносида унга аъзо бўлган 193 мустақил давлат қатори Ўзбекистонимизнинг  ҳам байроғи ҳилпираб турибди. Байроғимизни қабул қилишда, унда муайян рангларни белгилашда тарихий анъаналаримизга алоҳида урғу берилган. Ундаги ҳар бир ранг, ҳар бир белги ўзига хос маънога эга.

Байрам тадбири сўнгида халқимиз, айниқса, ёшларимиз онгу шуурига Ватанимиз рамзларига нисбатан чуқур ҳурмат туйғуларини сингдириш, умуммиллий ва эҳтиром тимсоллари бўлган байроқ, герб, мадҳиямизни улуғлаш ҳамда ардоқлаш, ҳурмат қилиш асносида кўз қорачидек асраш борасида тушунтириш-тарғибот ишларини янада кучайтириш юзасидан амалий таклифлар билдирилди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    353
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+