Партия фаоли бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилди
24.11.2022, 17:10
O’zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда фаол ёшлар иштирокида "TESCO PLUS" МЧЖ қошидаги бошланғич партия ташкилотида 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг жойлардаги ижросига қаратилган давра суҳбати ташкил қилинди..
Тадбирда партия фаоллари тадбиркорликка қизиқувчи ёшларни бизнес ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш ҳамда ёшларнинг янги ғоялар асосида ишлаб чиқилган инновацион, стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш борасида фикрлар юритишди.
Бугунги кунда "TESCO PLUS" МЧЖда салқин ичимликлар, маиший техника, иситиш ускуналари, сут маҳсулотларини қадоқлашга мослашган 15 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Мазкур корхонада 150 нафардан зиёд ёшлар ва хотин-қизлар иш билан банд.
Тадбир якунида партия дастурий мақсад ва вазифалари ҳамда партия мавқеини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшганлиги ва фаоллиги учун мазкур МЧЖ қошидаги бошланғич партия ташкилоти эсталик совға билан тақдирланди.
Фазлиддин Ғайбуллаев,
O'zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаш раисининг
биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми - мамлакатимиз ривожидаги янги имкониятлар эшигидир!
04.05.2024, 20:10
-
Балиқчилик ишбилармон аёллар сараланяпти
04.05.2024, 20:06
-
Ўзаро манфаатли ва ишончли ҳамкорлик янги марраларга чорлайди
04.05.2024, 20:03
-
Оҳангарондаги ишбилармон аёллар фаолияти қўллаб-қувватланди
04.05.2024, 20:01
-
Жондорлик депутатлар ва маҳалла фаоллари билан мулоқот қилинди
04.05.2024, 18:00
Фикрингизни қолдиринг