O’zLiDeP ҳудудий кенгашлар фаолияти танқидий сарҳисоб қилинмоқда

20.12.2022, 10:04

O’zLiDeP ҳудудий кенгашлар фаолияти танқидий сарҳисоб қилинмоқда

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия вилоят Кенгаши аъзолари, партия туман (шаҳар) ходимлари иштирок этди.

Тадбирда O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова сўз олиб, вилоят Кенгаши томонидан 2022 йилда олиб борилган амалий ишлар ва натижалар хусусида тўхталди. Партия вилоят кенгаши фаолияти бўйича белгиланган вазифалар ижросига катта масъулият ва жиддий ташаббус билан ёндашиш зарурлиги таъкидланди.

Кенгаш йиғилишида партия Андижон вилоят Кенгашининг жорий йил ўтган даври давомидаги фаолияти танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

Шунингдек, йиғилишда ўтган вақт мобайнида партия ходимлари, фаоллари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Хусусан, бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш, депутатлар фаолиятини янада жонлантириш, ёшлар ва аёллар қаноти лойиҳаларини оммалаштириш, сиёсий ўқувлар орқали салоҳиятли, дунёқараши кенг, юксак билимли кадрлар заҳирасини шакллантириш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Очиқ, ошкора руҳда ўтган кенгаш йиғилишида фаолиятида сусткашликка йўл қўйган туман, шаҳар кенгашлари муҳокама қилинди ва партиянинг келгусида қилиниши керак бўлган устувор вазифалари белгиланди.

  • Кўрилди
    312
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+