Аҳоли мурожаатлари ўрганилди

18.01.2023, 15:58

Аҳоли мурожаатлари ўрганилди

Бугун мамлакатимиз ҳаётида халқ билан барча даражадаги депутатлар сайловчилар ишончини қозониш мақсадида уларнинг муаммоларини тинглаб, баҳоли қудрат мурожаатларга ечим топишга ҳаракат қилмоқдалар.

O’zLiDePдан сайланган Андижон вилоят Кенгаши депутатлари ҳам жойларда сайловчилар билан учрашмоқда. Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик  гуруҳи аъзоси Хафизахон Мамаризаева Марҳамат туманидаги  “Полвонтош”, "Кончилар" ва "Марказий" МФЙ аҳоли вакиллари билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини ўрганди.

Юзма-юз мулоқот жараёнида аҳоли томонидан газ, электр энергияси ва ички йўлларни таъмирлаш масаласида муаммолар борлиги аниқланди.  Кўтарилган муаммолар кун ичида бартараф қилиш бўйича тегишли  ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди ва назоратга олинди.

Учрашув давомида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олинди ва кўмир, бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Депутатнинг хайрли ишлари бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.

  • Кўрилди
    485
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+